Линклар

logo-print

Эрон Россия Ҳамадондаги базадан фақат ёнилғи қуйиш учун фойдаланаётганини иддао қилмоқда


Россиянинг Су-34 жанговар учоғи (иллюстратив сурат).

Россиянинг Су-34 жанговар учоғи (иллюстратив сурат).

Эронлик расмийлар Россия ҳарбий учоқлари Ҳамадондаги ҳарбий-ҳаво базасидан фойдаланаётганини эътироф этдилар, бироқ руслар базадан фақат ёнилғи қуйиш учун фойдаланаётганини иддао қилдилар. Уларнинг таъкидича, Эрон ҳудудида Россиянинг ҳеч қанақа қўшини жойлаштирилмайди.

Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Алаэддин Бўружерди Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаш Россияга Шаҳид Ножи базасидан фойдаланишга рухсат берганини, бироқ у ерда рус қўшинлари жойлаштирилмаслигини билдирди.

Сўнгги икки кун ичида Россия учоқлари Суриядаги жангарилар позицияларига ҳаводан зарба бериш учун Эрондаги Ҳамадон базасидан учиб чиқаётганига оид маълумотлар пайдо бўлганди.

Россия Мудофаа вазирлиги 17 август куни бир неча Су-34 учоғи Суриянинг Дайр аз-Зор вилоятидаги нишонларга зарба бериш учун Ҳамадондан ҳавога кўтарилгани ва амалиётни муваффақиятли якунлаб қайтгани ҳақида баёнот берган. Мазкур баёнотда “амалиёт чоғида 150 дан зиёд жангари, шу жумладан, хорижликлар ўлдирилган”и таъкидланади.

Суриядан келаётган хабарларда Россия ёки Сурия ҳукумат учоқлари 17 август куни берган ҳаво зарбаларидан исёнчилар назорати остида бўлган Идлиб шаҳрида 17 киши нобуд бўлгани, камида 30 киши яралангани айтилган.

XS
SM
MD
LG