Линклар

Ўзбекистонлик муҳожир Москвада “тез ёрдам” ҳайдовчисини пичоқлади


Москва полицияси пичоқбозликда гумонланган ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олдилар. У тиши оғриб қолгани туфайли оғриқ қолдирувчи дори талаб қилиб, “тез ёрдам” машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилган ва бу ҳодиса кузатув камералари орқали қайд этилган.

Москва шаҳар ички ишлар бош бошқармаси қўлга олинган 30 ёшли муҳожир Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан экани, сўнгги икки йил ичида у Россия пойтахтида квартира таъмири билан шуғулланиб юргани ва муқаддам судланмаганини маълум қилади. Тергов версиясига кўра, тиббий ёрдам бўйича талаби қондирилмаган ўзбек муҳожири ҳайдовчининг кўкрак қафасига пичоқ урган. Ҳодиса пайтида ҳужумчи маст бўлгани айтилмоқда.

Ҳайдовчига ҳужум ҳодисаси юзасидан жиноят иши очилган. Агар андижонлик муҳожирнинг айби судда исботлангудек бўлса, у 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG