Линклар

Диний идора ҳанафийлик мазҳаби тарғиботини кучайтирмоқчи


Муфтий Усмонхон Алимов.

Муфтий Усмонхон Алимов.

Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси радикал экстремизм ғоялари тарқалишига қарши курашиш мақсадида анъанавий ислом меъёрларини тушунтириш бўйича ахборот ишларини фаоллаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов “Ўзбекистонда диний таълим масалалари” деб номланган семинар доирасида журналистларга билдирди.

“Биз жаҳон миқёсида мусулмон олимлар томонидан тан олинган кўп асрлик ҳанафийлик таълимоти меъёрларини аҳолига ва айниқса ёшларга тушунтириш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур”, дея иқтибос Усмонхон Алимов сўзларидан Спутник нашри.

Муфтий бу борада диний бошқарма “динни ниқоб қилиб олган замонавий хатарларнинг асл мақсад-моҳиятини очиб берадиган” китоблар нашри билан чекланмай, ҳанафийлик мазҳабини тўғри ва ҳаққоний тушунтирадиган китобларни ҳам кўпайтириш ниятида эканини баён этган.

Аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси “Исломий давлат” террор гуруҳига қарши ислом уламолари фатволари ва насиҳатлари акс этган “Дунё уламолари мурожаати” ҳамда “ИШИД фитнаси” каби китобларни нашр этганди.

Шу кунда қарийб 32 миллионга етиб қолган Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизга яқини ҳанафийлик мазҳабига мансублиги айтилади.

XS
SM
MD
LG