Линклар

Шаҳром Ғиёсов Олимпиада кумуш медалига сазовор бўлди


Шаҳром Ғиёсов (ў) ва Данияр Елеусинов (ч) жанги, Рио, 2016 йил 17 августи.

Шаҳром Ғиёсов (ў) ва Данияр Елеусинов (ч) жанги, Рио, 2016 йил 17 августи.

Риода ўтаётган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчи Шаҳром Ғиёсов кумуш медални қўлга киритди. 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда қозоғистонлик Данияр Елеусинов билан рингга тушган Ғиёсов 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

13 август куни Шаҳром кубалик Рониел Иглесиас устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ғалабасини португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдуга ўхшаб нишонлаган Шаҳром Ғиёсов спорт мухлислари орасида "Роналду" номи билан танилиб кетганди.

Бу Риода ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган илк кумуш медалдир. Бунгача боксчи Ҳасанбой Дўстматов ва штангачи Руслан Нуриддинов Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлган, дзюдочилар Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоев ҳамда боксчи Рустам Тўлаганов ва курашчи Елмурат Тасмурадовбронза медалига соҳиб бўлганлар. Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Риода жамғарган медаллари сони 7 тага етди.

XS
SM
MD
LG