Линклар

logo-print

"Твиттер" ижтимоий тармоғи бир йилда 360 мингта аккаунтни террорчилик ва экстремистликни тарғиб қилгани учун ёпиб қўйди. Улардан 200 мингги иккинчи ярим йилликкак тўғри келади.

Тармоқнинг пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, 2015 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб то шу кунгача ҳар куни блок қилинаётган аккаунтлар сони 80 фоизга ошган.

Ижтимоий тармоқ раҳбарияти аввал блок қилинган фойдаланувчиларнинг “Твиттер”да қайта рўйхатдан ўтиши мураккаблаштирилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ раҳбарияти “Твиттер” интернетда исломчиларга қарши етарли даражада курашмаяпти қабилидаги танқидлар кучайиб кетгани ортидан пайшанба куни ўз ҳисоботини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG