Линклар

Калининградда ўзбекистонликни ўлдирганлар 10,5 йилданга қамалди


Россиянинг Калининград вилояти Мамоново шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ўлдирган икки шахснинг ҳар бири 10,5 йилданга озодликдан маҳрум этилди.

Александр Гарбара ва Валерий Нестеров шу йилнинг январь ойида 47 ёшли ўзбекистонликни ўласа қилиб калтаклаб, қорга кўмиб кетган. Кейинроқ ўзбекистонликни бошқа одамлар топиб олган ва "Тез ёрдам" чақирган. Бироқ Ўзбекистон ватандоши хушига келмай жон берган.

Ўзбекистонликнинг ўлимида айбланаётганлар аввал ҳам судлангани айтилмоқда.

Жиноятчилар судда ўзбекистонлик маҳаллий аёллардан бирига тегажоқлик қилгани тўғрисидаги миш-мишлар ортидан уни калтаклаганларини айтдилар.

Бироқ судда бу миш-мишлар ўзбекистонликни калтаклаш учун ўйлаб топилган баҳона сифатида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG