Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Ахмадалиев Олимпиадада бронза медални қўлга киритди.


Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Ахмадалиев Олимпиада ўйинларида бронза медални қўлга киритди.

У ярим финал ўйинларида 56 кило вазн тоифасида кубалик Робейси Рамиресга жангни бой бериб, учинчи ўринни эгаллади.

Бу билан Ўзбекистон жамоаси олган медаллар сони 8тага етди. Медаллардан иккитаси олтин, биттаси кумуш ва учтаси бронзадир.

Айни пайтда боксчи Бектемир Мелиқўзиев 75 кило вазн тоифасида ярим финалда мексикалик Мисаэл Родригезни енгиб, финалга чиқди. У бу билан камида кумуш медални қўлга киритиш имкониятига эга бўлди.

Мелиқўзиев 20 август куни кубалик Арлен Лопес билан олтин ёки кумуш медал учун рингга тушади.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Светлана Рдзивил ҳам Олимпиада ўйинларида юқорига сакраш бўйича мусобақалар финалига чиқди.

XS
SM
MD
LG