Линклар

logo-print

Ўзбек пахтасини Украина орқали хорижга чиқариш масаласи Тошкентда муҳокама қилинади


Тошкентда ўзбек пахтасини Украина портлари орқали хорижга транспортировка қилиш ҳажмини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинади.

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченконинг ўзбек матбуотига билдиришича, Тошкент ва Киев ташқи савдо вазирлиги расмийлари мана шу масалада яқин бир-икки кун ичида учрашишга келишиб олган.

Савченкога кўра, Украинадаги воқеалар ортидан ўзбек пахтасини Украина орқали транспортировка қилиш кўлами сўнгги йилларда озайиб кетган.

Элчи ўзбек матбуотига ўзбек пахтасини украина портларига олиб ўтилишига Россия ҳеч қандай тўсқинликлар қилмаётганини айтган. Элчи Тошкентда ўтадиган учрашувда Одесса портини Ўзбекистон фойдаланувига топшириш масаласи ҳам кўтарилиши мумкинлигини маълум қилди.

Украина статистикасига кўра, жорий йилнинг беш ойи давомида Тошкент ва Киев ўртасидаги савдо айланмаси 26 фоизга озайган ва 75, 6 миллион долларни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG