Линклар

Қозоғистонда ерни сотиш 2021 йилгача тақиқланди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ерни ижарага бериш ва хусусийлаштиришга йўл очувчи қонун ижросини яна беш йилга кечиктирди.

Президент 18 августда имзолаган Фармонда ерни ижарага бериш ва хусусийлаштириш 2021 йилгача тақиқланди. Мазкур Фармон ер ислоҳоти бўйича комиссия президентга қонун ижросини кечиктириш тўғрисида таклиф киритгани ортидан имзоланган.

Май ойида Қозоғистонда икки ҳафта мобайнида ўтган кўплаб норозилик митинглари оқибатида Назарбоев ер тўғрисидаги қонун ижросини 2017 йилгача кечиктириш тўғрисидаги қарорни имзолашга мажбур бўлган эди.

Қозоғистонликлар ўшанда ер тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши ортидан қозоқ ерлдари хорижликларга сотилиб кетиши мумкинлигидан норозлик билдирган.

XS
SM
MD
LG