Линклар

Олимпиадада медаль олган қирғизистонлик ягона спортчининг қонидан допинг топилди


Спорт арбитраж судининг қирғизистонлик спортчини медалдан маҳрум қилиш қарори.

Спорт арбитраж судининг қирғизистонлик спортчини медалдан маҳрум қилиш қарори.

Олимпиадада бронза медаль олган қирғизистонлик ва молдовалик икки спортчи қонида допинг аниқлангани ортидан медаллардан маҳрум қилинди ва Олимпиада ўйинларидан четлатилди.

Спорт арбитраж суди томонидан тасдиқланган қарорда айтилишича, қирғизистонлик оғир атлетикачи Иззат Артиковнинг допинг тести ижобий чиққан, унинг қонида стрихин допингги борлиги аниқланган. Иззат Артиковнинг бронза медали бекор қилинди ва ўзи Олимпия ўйинларидан четлатилди.

Иззат Артиков Қирғизистонга Олимпиададан ягона медаль олиб келган спортчи бўлиб қолаётган эди. Тўрт кун аввал уни Бишкекда тантана билан кутиб олишган ва ҳукумат томонидан пул ҳамда квартира билан мукофотланган эди.

Халқаро каноэ федерацияси эса молдовалик 19 ёшли спортчи, бронза медал соҳиби Сергей Тарновши допинг истеъмол қилганликда гумонланиб, Олимпиададан вақтинча четлатилганини маълум қилди. Ҳозири унга нисбатан допинг тестлари ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG