Линклар

Давлат департаменти Эронга 400 миллион доллар нақд пул берилганини тан олди.


Давлат департаменти расмийси Жон Кирби.

Давлат департаменти расмийси Жон Кирби.

АҚШ Давлат департаменти Америка ватандошлари озод этилиши учун Эронга 400 миллион доллар нақд пул берилганини тан олди.

Давлат департаментининг билдиришича, Теҳронда қамоқда сақланган АҚШ ватандошлари озод этилганига ишонч ҳосил қилинганидан кейингина Вашингтон Эронга пул жўнатган.

Департамент расмийси Жон Кирби Эрон билан дипломатик алоқалар 36 йил аввал узиб қўйилгани ортидан икки давлат ўртасида ўзаро ишонч йўқолганини, шунинг учун Вашингтонда Эрон пулни олгач америкаликларни қамоқдан озод қилишдан бош тортиши мумкин, деган ҳавотирлар бўлганини айтди.

“400 миллион доллар пул қамоқдагилар озод қилингани ва биз уларни хавфсиз равишда олиб чиқиб кетишимиз мумкинлиги аниқ бўлганидан сўнггина берилди”, деди Жон Кирби.

Аввалроқ Wall Street Journal Обама маъмурияти январь ойида яширин равишда Теҳронга турли давлатлар валютасида миқдори 400 миллион долларга тенг бўлган пул юкланган самолётни жўнатгани ҳақида хабар берган эди.

Нашр экспертларига кўра, бу пул Эрон январь ойида қамоқдан бўшатган 4 америкалик учун тўланган. Бироқ август ойи бошларида президент Барак Обама теҳрон америкаликларни қамоқдан бўшатиши учун пул тўлагани тўғрисидаги маълумотларни кескин рад қилган эди.

XS
SM
MD
LG