Линклар

Россия ўзи аннексия қилган Қрим ярим оролида денгиз қўшинлари ва қуруқлик қўшинлари иштирокида ҳарбий машғулотларни бошлади.

Бу ҳақда Интерфакс Россия Мудофаа вазири ўринбосари Дмитрий Булгаковга таяниб хабар қилди.

Ушбу машғулотларда 2,5 минг ҳарбий аскар ва 350та ҳарбий техника иштирок этиши айтилган.

Украина ҳарбий разведка бошқармаси Россия Қримни ҳарбий базага айлантириш ҳаракатида эканини таъкидлади.

Россиянинг ушбу ҳаракатлари ортидан Украина Президенти Петро Порошенко рус қўшинлари ҳужумидан сақланиш учун мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG