Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:43

 Ўзбек ўқувчилари халқаро олимпиададан 22та медаль билан қайтди


Ўзбекистонлик беш нафар ўқувчи математика бўйича халқаро олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда хабар қилган “Жаҳон” агентлигига кўра, Сингапурда бўлиб ўтган ушбу олимпиадада Абдураҳим Арипов, Муҳаммадамин Раҳмонбердиев, Абдулла Ғайратуллаев, Марина Тен ва Владислав Галперин олтин медални қўлга киритган.

Шунингдек, олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар саккизта кумуш ва тўққизта бронза медални қўлга киритган.

Танловда 15та мамлакатдан 760 ўқувчи иштирок этган.

XS
SM
MD
LG