Линклар

Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйича “Дори-дармон” компанияси томонидан жами 58 та ижтимоий дорихона очилади.

ЎзА маълумотига кўра, ижтимоий дорихоналар куну тун ишлаб, уларда тиббий маҳсулотлар арзон нархда сотилади.

Амбулатор шароитда имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга беморлар эса дори воситаларини рецепт асосида бепул олишлари мумкин бўлади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130дан зиёд дори-дармон ишлаб чиқариш компаниялари мавжуд.

Бироқ, ушбу компаниялар аҳоли эҳтиёжини бор-йўғи учдан бирга қондира олади холос.

XS
SM
MD
LG