Линклар

Толибон Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги туманни ишғол этди


Толибон жангарилари Афғонистон шимоли шарқидаги стратегик минтақа саналган Қундузнинг Хонобод туманини ишғол этди.

Хонобод ҳокими Ҳаётулло Амирининг Озодликка айтишича, Толибон шанба куни тонгда бир неча тарафдан ҳужум қилган холда ҳарбий техника билан Хонободга кириб борган.

Ҳозирда жанггарилар вилоят маъмурий маркази бўлмиш Қундуз шаҳрига ҳужум қилиш билан таҳдид солмоқда.

Қундуз ҳокими Муҳаммад Юсуф агар Афғонистоннинг марказий ҳукумати шимолдаги вазиятга эътибор қаратмаса Толибон Қундузни тўлалигича ишғол этиши мумкинлигини айтди.

Беш кун аввал толибон Афғонистоннинг яна бир стратегик минтақаси Боғлондаги туманларнинг бирини ишғол этганди.

Афғонистоннинг Қундуз вилояти Тожикистоннинг Хатлон вилоятига чегарадошдир.

Толибон сафларида жанг қилаётганларнинг тўқсон фоизи Марказий Осиё ва Кавказдан бўлган хорижлик жанггарилар экани айтилади.

XS
SM
MD
LG