Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:14

Туркия Исроил билан муносабатларини тикламоқчи


Туркия парламенти Исроил билан муносабатларни тиклаш бўйича шартномани ратификация қилди.

Айни битимга мувофиқ, Исроил 25 кун ичида Туркияга 20 млн доллар товон пули тўлаши керак.

Олти йил аввал Туркиянинг "Озодлик флотилияси" билан бўлган можаро икки мамлакат орасидаги алоқаларининг совушига олиб келганди.

Туркия ҳукумати Исроилдан товон пулини олгач, олти йил олдинги можаро бўйича барча даъволаридан воз кечади, исроиллик ҳарбийлар эса жиноий ва ҳуқуқий жавобгарликка тортилмайди.

2010-йили Исроил махсус кучлари қамалдаги Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб келаётганкемаларни ишғол этган. Тўқнашувда 9 нафар туркиялик ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG