Линклар

logo-print

Туркия жануби-шарқида содир этилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди


Портлаш тўй маросими бўлаётган пайтда юз берган

Портлаш тўй маросими бўлаётган пайтда юз берган

Турк расмийларининг маълум қилишича, мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими пайтида юз берган бомба портлашида камида 30 нафар одам ҳалок бўлди.

Шаҳар ҳокими Али Ерлиқаянинг айтишича, 20 август тунида содир этилган “террор ҳужуми”да яна 94 киши яраланди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған “эҳтимолий жиноятчи”нинг “Исломий давлат” гуруҳи эканини айтди.

Унинг илова қилишича, бундай ҳужумлардан мақсад Туркияда “миллий ва ирқий адоватни тарқатиш”дир.

Туркия бош вазирининг ўринбосари Меҳмат Шимшекнинг айтишича, "ваҳшиёна" амал худкуш бомба ҳужумига ўхшайди.

Масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Газиантеп Сурия чегарасидан 64 километр узоқликда жойлашган.

XS
SM
MD
LG