Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:43

Бразилия футболчилари илк бор Олимпиада чемпиони бўлди


Риода ўтаётган Ёзги Олимпиада Ўйинларида мезбон Бразилия футбол жамоаси Германияни пенальтилар бўйича енгиб, илк бор Олимпиада чемпионига айланди.

20 августда Риодаги Маракана стадионида 78 минг мухлис ўнгида Неймар киритган гол Бразилия жамоасига 5:4 ҳисобида ғалаба келтирди.

Ўйиннинг қўшимча вақти 1:1 дуранг ҳисобида ниҳоя топди.

Икки йил муқаддам бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати ярим финалида Бразилия миллий жамоаси Германияга 7:1 ҳисобида енгилиб, ўз тарихида энг йирик мағблубият аламини тотган эди.

XS
SM
MD
LG