Линклар

logo-print

Ироқда "Исломий давлат" қирғинига алоқадор 36 киши дорга осилди


Носирия қамохонаси

Носирия қамохонаси

Ироқ расмийларига кўра, 2014 йилда ҳарбий хизматга чақирилган юзлаб кўнгиллиларни қирғин қилган "Исломий давлат" (ИД) экстремист гуруҳига алоқадор 36 эркак қатл этилди.

Бу одамлар 21 августда жанубий Диқар вилоятидаги Носирия қамоқхонасида дорга осилди, деди вилоят ҳокими Яҳё ал-Носирий.

ИД 2014 йилда шимолий Тикрит шаҳридаги Спейчер ҳарбий базасида 1700 нафарга яқин аскарни асир олганди.

Экстремист гуруҳ кейинчалик аскарларнинг отиб ташланаётганиакс этган суратларни интернетга жойлаштирди.

Носирияда қатл этилган шахслар Ироқ кучлари Тикрит шаҳрини 2015 йилда қайта ишғол этиши ортидан қўлга олинганди.

Ироқ суди уларни шу йил бошида ўлим жазосига ҳукм этди.

"Улар Носирия қамоқхонасига ўтган ҳафта юборилган эди,” деди Диқар вилояти ҳокимининг сўзчиси.

Унинг сўзларига кўра, 2014 йилда отиб ташланганларнинг 400 нафарга яқини диқарлик бўлган.

Спейчер қирғини ИД содир этган энг даҳшатли жиноятлардан бири саналади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ироқ ҳукуматини ўлим жазосини систематик равишда қўллаб келаётганликда айблайди.

XS
SM
MD
LG