Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:58

OzodMikrofon: “Косонсойда газни АГНКС орқали сотиб, халқни қарздор қилмоқдалар”


Ўзини “Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Тагижар қишлоғидан Холмирзаев Абдуҳолиқ”, деб таништирган тингловчи ўзи яшаб турган тумандаги газ таъминоти билан боғлиқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган муаммо юзасидан шикоят қилди.

Айтишича, ёши 70 дан ошган Абдуҳолиқ ака 1968 йили Тошкент политехника институтини битирган ва 4 йилдан буён газ таъминотидаги узилишлар сабабини ўрганиб, тегишли ташкилотларга мурожаат этиб келмоқда. Лекин натижадан дарак йўқ.

Абдуҳолиқ Холмирзаев OzodMikrofonга мурожаат қилгани учун у кишининг айтганларини айнан шу рукн форматида, яъни қўшимча ўрганмасдан беришга қарор қилдик. Қолаверса, у киши тилга олган муаммо биргина Косонсой учун характерли эмас, балки мамлакатнинг бошқа туманларидан ҳам шунга ўхшаш шикоятларнинг кети узилмайди.

Тингловчи тилга олган масала юзасидан Косонсой туман ва Наманган вилоят газ таъминоти идораларининг ҳар қандай кўринишдаги изоҳ, билдириш, баёнотларини эшитиш ва тингловчига эшиттиришга Озодлик радиоси доим тайёр.

Қуйида Абдуҳолиқ Холмирзаев OzodMikrofonга айтганларини тингланг:

OzodMikrofon: Косонсойдан Абдуҳолиқ Холмирзаев
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:27 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG