Линклар

Рио 2016: Ўзбек боксчилари гуруҳи олимпиадада биринчиликни қўлга киритди


Рио 2016 Ëзги Олимпиада Ўйинларида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров (ўнгда) ва Фазлиддин Ғойибназаров.

Рио 2016 Ëзги Олимпиада Ўйинларида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров (ўнгда) ва Фазлиддин Ғойибназаров.

Рио Ëзги Олимпиада Ўйинларининг сўнгги кунида ўзбекистонлик яна икки боксчи олтин медалга сазовор бўлди: 64 килограмгача бўлган вазнда Фазлиддин Ғойибназаров озарбайжонлик боксчи Лоренсо Сотомайорни¸ 53 килограмгача бўлган вазнда Шаҳобиддин Зоиров россиялик боксчи устидан ғалаба қозонди.

Фазлиддин Ғойибназаров асли кубалик боксчи Лоренсо Сотомайорга қарши ўта оғир жангда очколар ҳисобида ғолиб бўлди.

Фазлиддин Ғойибназаров

Фазлиддин Ғойибназаров

Ғойибназаровдан олдинроқ финалда рингга тушган Шаҳобиддин Зоиров эса россиялик рақиби Миша Алоянни очколар ҳисобига мағлуб этиб¸ Ўзбекистон ҳисобига учинчи олтин медални тақдим этган эди.

Шаҳобиддин Зоиров

Шаҳобиддин Зоиров

Ўзбекистонлик боксчилар ҳисобига биринчи олтин медални 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов қўлга киритганди.

Ҳасанбой Дўстматов

Ҳасанбой Дўстматов

Финалга чиққан беш боксчидан фақат иккитаси - Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев - рақибларига мағлуб бўлди.

Олимпиаданинг ярим финалигача етиб борган Рустам Тўлаганов ва Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медалларини олишга муваффақ бўлди.

Рустам Тўлаганов (чапда) ва Муроджон Аҳмадалиев

Рустам Тўлаганов (чапда) ва Муроджон Аҳмадалиев

21 август куни қўлга киритилган иккита олтин медалдан кейин ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза билан умумжамоа жадвалида биринчи ўринга кўтарилишди.

Ҳисобида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза бўлган Ўзбекистон Рио-2016 олимпиадасида 21-ўринни эгаллади.

Бу Ёзги Олимпиада Ўйинларида Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG