Линклар

Эрон ўзи ишлаб чиққан зенит – ракета комплексини намойиш қилди


Эрон - Bavar 373 зенит-ракета комплекси.

Эрон - Bavar 373 зенит-ракета комплекси.

Эрон ўзи ишлаб чиққан зенит – ракета комплексини намойиш қилди. Тақдимот маросимида иштирок этган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний йиғилганларга Теҳрон ўз ҳарбий бюджетини 2015 йилга нисбатан икки марта кўпайтирганини айтди.

Унга кўра, зенит-ракета комплекси фақат мамлакатни ташқи таҳдидлардан мудофаа қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Эрон ахборот агентликлари мазкур қурол Россиянинг С-300 зенти-ракета комплекси аналоги эканини хабар қилди. Эрон ва Россия ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Москва Теҳронга С-300 комплексларини сотган эди. АҚШ ва Исроил бу шартномага қарши чиққан.

Эрон зенит-ракета комплекси Bavar-373, деб номланди. Эрон Мудофаа вазири Ҳусайн Дегхоннинг айтишича, Bavar-373 қанотли ракеталар, учувчисиз бошқариладиган учоқлар, ҳарбий самолётлар ва баллистик ракеталарга қарши ишлаб чиқилган.

XS
SM
MD
LG