Линклар

logo-print

Эрдўғон: Газиантепдаги портлашни худкуш ўсмир амалга оширган


Туркия- Газиантепда 21 августга ўтар кечаси портлаш содир этилган жой.

Туркия- Газиантепда 21 августга ўтар кечаси портлаш содир этилган жой.

Туркиянинг Газиантеп шаҳрида 50 киши ўлимига сабаб бўлган портлашни балоғатга етмаган бола содир этган. Бу ҳақда якшанба куни Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Туркия президентига кўра, худкуш 12-14 ёшлар атрофидаги ўсмир бўлган. Туркия расмийлари портлашни террор ҳаракати, деб атаб, мазкур портлаш ортида “Исломий давлат” гуруҳи турганини айтмоқда.

Бироқ “Исломий давлат” гуруҳи ҳозирча портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган эмас.

Якшанбага ўтар кечаси Газиантеп шаҳрида тўй бўлаётган Никоҳ саройида худкуш ўзини портлатиб юборган эди. Хабарларда айтилишича, оила қураётганлар ҳамда уларнинг меҳмонлари курд миллатига мансубдир.

Эрдўғон ҳужумлардан мақсад Туркияда "миллий ва этник адоватни тарқатиш" бўлган, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG