Линклар

Россиялик фаол Украинадан сиёсий бошпана сўради


Россия, Москва - Роман Рословцев ўткизган норозилик намойишларидан бири.

Россия, Москва - Роман Рословцев ўткизган норозилик намойишларидан бири.

Киев расмийлари президент Владимир Путинга қарши намойшлар ўткизган россиялик фаол Роман Рословцев Украинадан сиёсий бошпана сўраганини маълум қилди.

Украина чегара хизматининг билдиришича, Роман Рословцев 21 август куни украин-беларусь чегарасининг Нови Яриловичи деб аталувчи ҳудудида чегарани кесиб ўтаётган пайтда Украинага келишдан мақсади сиёсий бошпана олиш эканини айтган.

Роман Рословцев Россияда ўзгача фикрловчиларга нисбатан босим кучайгани ортидан Украинадан бошпана олаётганини билдирди. У “Громадский ТВ"га берган интервьюсида махсус хизматлар уни кузатиб юрагин ортидан уийдан кийим-кечакларини ҳам ололмаганини айтди.

Роман Рословцев 22 август куни расман сиёсий бошпана сўраб давлат органларига ариза топширишни режалаштирмоқда.

Рословцев президент Путин ниқобини кийиб кўп марта норозилик акцияси ўтказгани билан танилган. Полиция уни намойишлар пайтида 13 марта қўлга олган.

XS
SM
MD
LG