Линклар

logo-print

Олимпиаданинг сўнгги кунида Ўзбекистон яна 2та бронза медални қўлга киритди


Ўзбекистонлик эркин курашчилар Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов Олимпиадада бронза медалларга сазовор бўлди.

65 кило вазн тоифасида учинчи ўрин учун мусобақада Ихтиёр Наврўзов монголиялик курашчи Махдангаран Ганзориг билан беллашди. Монгол спортчиси мусобақанинг деярли охиригача ғолибликни қўлдан бермади ва 7:6 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Бироқ курашнинг сўнгги сонияларида монголиялик спортчи белгиланган чизиқдан чиқиб кетгани оқибатида ҳақамлар бронза медални Ихтиёр Наврўзовга беришга қарор қилди.

Ҳакамларнинг бундай қароридан норози бўлган монгол тренерлари норозиликларини ифодалаш мақсадида кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда кураш гилами олдида турдилар. Олимпиада хавфсизлик хизмати монгол тренерларини майдондан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Магомед Ибрагимов эса 95 кило вазн тоифасида Лондон Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган украиналик Валерий Андрейцевни енгиб, Ўзбекистон учун еттинчи бронза медални қўлга киритди.

Бу билан Ўзбекистон терма жамоасида Бразилия Олимпиадасидан олинган медаллар сони жами 13та бўлди. Улардан 4таси олтин, 2 таси кумуш ва 7таси бронзадир.

Медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Олимпиадада медал олган 87 давлат рўйхатида 21 – ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG