Линклар

logo-print

Афғонистон кучлари Толибон ишғол этган туманни озод қилди


Афғон хавфсизлик кучлари Қундуз шаҳрига киришда текширув ўтказмоқдалар. Толиблар Хонобод туманини қисқа муддатга ишғол қилиши ортидан жангариларнинг Қундуз томон юриш хавфи туғилганди.

Афғон хавфсизлик кучлари Қундуз шаҳрига киришда текширув ўтказмоқдалар. Толиблар Хонобод туманини қисқа муддатга ишғол қилиши ортидан жангариларнинг Қундуз томон юриш хавфи туғилганди.

Афғонистон кучлари Толибон ишғол этган Қундуз вилоятидаги Хонобод туманини озод қилишга муваффақ бўлди.

20 август куни вилоят ҳокими Асадулла Омархил Озодлик радиоси афғон хизматига туманни Афғонистон кучлари бутунлай қайта қўлга олганини ва ҳокимият биносида мамлакат байроғи қайта кўтарилганини билдирди.

“Бу ерда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий толиблар ҳам бор. Уларнинг етакчилари Покистон [разведка хизмати] қўлида”, деди Омархил.

Хонобод туманининг толиблар қўлига ўтиб, яна озод этилиши бир неча соат ичида содир бўлди.

Хонобод ҳокими Ҳаётулло Амирийнинг Озодликка айтишича, Толибон шанба куни тонгда бир неча тарафдан ҳужум қилган ҳолда ҳарбий техника билан Хонободга кириб борган.

Толибларнинг матбуот котиби Забинулла Мужоҳид туман ишғол олинган пайтда улар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа қўлга киритишганини айтди. Ҳукумат кучлари қўлдан бой берилган техникани қайтиб олган-олмагани ҳозирча номаълум.

Қундуз Афғонистон шимолидаги энг нотинч вилоятлардан биридир.

20 август куни жанггарилар вилоят маъмурий маркази бўлмиш Қундуз шаҳрига ҳужум қилиш билан таҳдид солган.

Полиция расмийларига кўра, жангарилар Қундуз вилоятинигн Алибод туманига ҳужум қилган, аммо туман ҳали ҳам ҳукумат кучлари қўлида қолмоқда.

Қундуз вилояти кенгаши етакчиси Муҳаммад Юсуф Аюбий юзлаб одам жанглардан қочганини, марказий ҳукумат чора кўрмаса, толиблар ўтган йилгидек Қундуз шаҳрини эгаллаб олишини айтди.

Қундуз ҳокими Муҳаммад Юсуф, агар Афғонистоннинг марказий ҳукумати шимолдаги вазиятга эътибор қаратмаса, Толибон Қундузни тўлалигича ишғол этиши мумкинлигини таъкидлади.

Беш кун аввал толибон Афғонистоннинг яна бир стратегик минтақаси Боғлондаги туманларнинг бирини ишғол этганди.

Афғонистоннинг Қундуз вилояти Тожикистоннинг Хатлон вилоятига чегарадошдир.

Толибон сафларида жанг қилаётганларнинг тўқсон фоизи Марказий Осиё ва Кавказдан бўлган хорижлик жанггарилар экани айтилади.

XS
SM
MD
LG