Линклар

Мустақиллик арафасида Тошкент ҳукумати Қирғизистон билан чегарани ëпди


Мустақилликнинг 25 йиллиги байрам қилиниши арафасида Тошкент ҳукумати мамлакатнинг қўшни Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама қарор билан вақтинча ëпиб қўйди.

Қирғизистон Чегара хизмати эълон қилган баëнотга кўра¸ ўзаро чегаралар 22 августдан ëпилган.

Айни пайтда қирғиз чегарачилари¸ чегара ëпилишидан олдин Ўзбекистон ҳудудига ўтган қирғизистонликларнинг чиқишига изн борлигини билдирди.

Шунингдек¸ хорижликлар¸ дипломатик миссия ва халқаро ташкилот хизматчиларининг чегарадан ўтиб-қайтишига рухсат сақланиб қолиши айтилмоқда.

Ҳозирча ўзбек томонининг чегарани қачон очиши эълон қилинмаган.

Жанубий Қирғизистонда 2010 йил ëзида юзага чиққан миллий низодан бери ўзбек-қирғиз чегараси қисман ëпиқлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG