Линклар

Озодликнинг андижонлик тингловчиси, пенсионер Садирохун Сўпиевнинг OzodMikrofon билан боғланиб иддао қилдишича, у яшайдиган Олтинкўл туманида давлат амалдорлари эгаллаб олган ерларидан йиллардан буён солиқ тўламай фойдаланиб келмоқдаки, Вазирлар Маҳкамаси 3 августда қабул қилган қарор бу ҳолатга чек қўйиши мумкин.

OzodMikrofon, албатта, тингловчидан бундай жиддий баёнот қилиш учун асослари бор-йўқлигини сўради.

“Бор, албатта”, деди Садирохун Сўпиев.

Ҳукумат қарорига биноан Ўзбекистондаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ёппасига қайта рўйхатдан ўтказилади. 2017 йил охирига қадар мамлакатдаги барча ер участкалари, бинолар, иншоотлар ҳажми, сони хатлов қилинади. Қарорда айтилишича, ҳатто ҳар бир дарахтнинг кимга тегишли экани аниқланади.

Садирохун Сўпиев OzodMikrofonга мурожаат қилгани учун у кишининг айтганларини айнан шу рукн форматида, яъни қўшимча ўрганмасдан беришга қарор қилдик.

Тингловчи тилга олган масала юзасидан Олтинкўл туман ҳокимлигининг ҳар қандай кўринишдаги изоҳ, билдирув, баёнотларини эшитиш ва тингловчига эшиттиришга Озодлик радиоси доим тайёр.

Қуйида Садирохун Сўпиевнинг OzodMikrofonга айтганларини тингланг:

XS
SM
MD
LG