Линклар

Қирғиз расмийлари ўзбек чегарачилари мунозарали ҳудудга кирганини айтмоқда


Унгуртоғда Қирғизистоннинг радио ва телетрансмиттери ўрнатилган.

Унгуртоғда Қирғизистоннинг радио ва телетрансмиттери ўрнатилган.

Қирғизистон расмийларига кўра¸ 22 август куни икки давлат чегарасидаги мунозарали ҳудуд бўлиб қолаëтган Унгуртоғга вертолëт ëрдамида етти нафар ўзбек чегарачиси ташланган.

Қирғизистон жанубий Жалолобод вилояти ҳудуди деб биладиган Унгуртоғга ўзбек чегарачиларининг киритилиши юзасидан¸ айтилишича¸ икки давлат чегарачилари музокара олиб бормоқда.

Қирғизистон радиотрансмиттери ўрнатилган Унгуртоғ билан боғлиқ мунозара 2013 йил сентябрида ҳам кузатилган эди.

Ўшанда ўзбек чегарачилари тоққа Ўзбекистон байроғини ўрнатган¸ аммо музокаралар сўнггида¸ байроқни олиб¸ мазкур ҳудуддан чиқиб кетган эди.

1000 километрлик ўзбек-қирғиз чегарасининг қарийб 300 километри СССР қулаганидан бери Тошкент ва Бишкек бирдек даъво қилаëтган баҳсли ҳудуд бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG