Линклар

Эрон Россия ҳарбийлари Ҳамадон базасидан фойдаланишни тўхтатганини билдирди


Эрон Ташқи ишлар вазирлигига кўра¸ Россия мамлакатнинг Ҳамадон ҳарбий базасидан Суриядаги исëнчилар истеҳкомларига қарши ҳужум уюштиришда фойдаланишни тўхтатган.

Вазирлик матбуот котиби 22 августдан бошлаб Россиянинг Эронда ҳеч қандай ҳарбий базаси қолмаганини эълон қилди.

Аввалроқ¸ Россиянинг Эрондаги элчиси бугун Россия ҳарбий учоқлари Эрон базасини тарк қилганини билдирган эди.

Москва ва Теҳрон Сурия президенти Башар Ассадни ҳокимиятда қолдириш учун унинг қуролли мухолифларига қарши биргаликда курашиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG