Линклар

Украина Бош прокуратураси 18 нафар Россия расмийсини қидирувга берди


Юрий Луценко.

Юрий Луценко.

Украина Бош прокуратураси Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва яна 17 нафар Москва расмийсини қидирувга берди.

Москва расмийлари Украина томонидан мамлакат миллий хавфсизлиги асослари¸ ижтимоий хавфсизлик¸ тинчлик ва халқаро ҳуқуқ тизимига қарши оғир жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Бу ҳақда Украина Бош прокурори Юрий Луценко матбуотга баëнот берди.

Луценко таъкидича¸ қидирувга берилган Россия амалдорлари ҳатти-ҳаракатлари камида 2 263 одам ўлими¸ 8 394 нафар украин ҳарбийси жароҳатланишига сабаб бўлган¸ Украина ҳарбийларига қарашли 1,3 триллион гривенга тенг техника ва мол-мулкни йўққа чиқарган.

Луценко шунингдек ўз идораси Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевларнинг айни жиноятларга алоқадорлигига оид шубҳалар устида ҳам ишлаëтганини билдирди.

Бош прокурор ҳозирда Украинага қарши урушга алоқадорликда айбланаëтган жами 39 нафар Россия ватандоши устидан жиноий иш қўзғатилганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG