Линклар

Ўзбекистонда 1 октябрдан иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори 1 октябрдан ошадиган бўлди


Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини 1 октябрдан ошириш тўғрисидаги фармонни Ислом Каримов 22 августда имзолади.

Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини 1 октябрдан ошириш тўғрисидаги фармонни Ислом Каримов 22 августда имзолади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 22 августда имзолаган фармонга биноан 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 15 фоизга оширилади.

Фармонга биноан, 2016 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 149 775 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар эса 1 октябридан бошлаб Президент фармонида белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириши керак.

Охирги марта Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 2015 йилнинг августида 10 фоизга оширилган эди.

Матнини ЎзА ахборот агентлиги эълон қилган фармонда айтилишича, мазкур ҳужжат “республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG