Линклар

Пентагон Афғонистоннинг Лашкаргоҳ шаҳрига 100 нафар ҳарбий жойлаштиради


Ҳилманддаги афғон аскарлари.

Ҳилманддаги афғон аскарлари.

АҚШ Қуролли кучлари вакили Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳрига 100 нафар америкалик ҳарбий жойлаштирилиши ҳақида маълум қилди. Улар афғон хавфсизлик кучларини амалиётларга ҳозирлашда кўмак кўрсатади.

Толибон ҳаракати Лашкаргоҳ шаҳри яқинидаги бир неча туманни ишғол қилиб, эндиликда вилоят марказига хавф сола бошлаган. Ҳилманд вилоят кенгаши раиси Карим Атал жанглар бир неча йўналишда олиб борилаётгани, йўллар ёпиқлигини билдирган.

Ҳилманд вилояти аҳолисининг асосий қисмини пуштулар ташкил қилади. Улар кўпроқ толибларни қўллаши айтилади.

XS
SM
MD
LG