Линклар

Озарбайжонда гуланчиликда айбланган мухолифатчи қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Озарбайжонда мухолифатдаги Халқ жабҳаси ҳаракати аъзоси Фаиг Амиров ўтган ой Туркияда давлат тўнтариши билан боғлиқ гумонлов асосида ҳибсга олинди. 22 август куни Боку суди мухолифатчини диний низо қўзғаганлик айблови бўйича уч ой ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Полиция Амировнинг ёнидан Анқара 15 июль куни амалга ошмай қолган давлат тўнтаришини режалаганликда айблаётган диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулан китоблари топилганини билдирган. Гуланнинг ўзи тўнтариш режасига оид айбловларни рад этиб келмоқда.

Амировнинг адвокати ўз ҳимоясидаги шахсга нисбатан қўйилаётган айбловларни “бемаъни”, деб атади. Адвокатга кўра, Гуланнинг китобларида ҳеч қанақа ташвиқот йўқ ва улар Озарбайжонда тақиқланган эмас.

Боку Анқара билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. 15 июль исёнидан кейин Озарбайжон расмийлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафини олиб чиққанлар.

XS
SM
MD
LG