Линклар

Керри: АҚШ ва Россиянинг Сурия бўйича музокаралари охирлаб қолди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Сурияда “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда ҳарбий ҳамкорлик масаласида АҚШ ва Россия ўртасида бўлиб ўтаётган музокаралар поёнига етиб қолди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри маълум қилди.

“Ҳақиқатан ҳам ҳозир биз мунтазам сўзлашувлар олиб бораяпмиз ва умид қиламанки, у ёки бу шаклда тугайдиган бу мунозаралар охирига яқинлашиб қолдик”, деди Керри Кенияга қилган сафари чоғида.

АҚШ Давлат котиби яқин кунларда америкалик ва россиялик расмийлар учрашишлари, шундан сўнг у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши мумкинлигини билдирди.

Керрига кўра, Сурия режимини дастаклаётган кучлар, яъни Россия ва Эрон ҳамда мухолифатни қўллаётган АҚШ ва Яқин Шарқ мамлакатлари биргаликда бу тўқнашувга барҳам беришлари лозим.

Керри Россияга “Исломий давлат” ва “Ал-Қоида”га алоқадор “Жабҳатан-Нусра” гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётларни мувофиқлаштириш учун разведка маълумотларини алмашиш ҳамда мўътадил исёнчи гуруҳларга қарши ҳужумларнинг олдини олишни таклиф қилмоқда.

XS
SM
MD
LG