Линклар

Россиянинг Ростов вилоятида кончилар очлик эълон қилишди


Очлик эълон қилган ростовлик кончилар акциясидан лавҳа.

Очлик эълон қилган ростовлик кончилар акциясидан лавҳа.

Россиянинг Ростов вилоятида шахтерлар ўтган йил майидан бери ойликдан бўлган қарзни тўлаб бериш талаби билан очлик эълон қилишди. Россия кўмир кончилари касаба уюшмасининг маҳаллий қўмитаси вакили РИА “Новости”га ойликдан бўлган қарз 300 миллион рублни (тақрибан 4 миллион 630 минг АҚШ доллари) ташкил қилишини маълум қилди.

Очлик акциясида 61 киши иштирок этмоқда, бироқ қарз тўланишини кутаётган кончилар сони 100 дан ошади.

Шахтерлар ишлаган ва шу кунда хонавайрон бўлиш арафасида турган “Кингоул” ширкатлари таркибига тўртта шахта кирган. Ҳозир бу конлар ишламаяпти. Ширкат бош директори Владимир Пожидаев кўп ойлик маошни тўламагани учун 12 августдан бери ҳибсда сақланмоқда.

Банкротлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ, тўловлар ширкат мулки сотилганидан кейин тўлаб берилади. “Бу пул ишчилар ойлигини тўлаб беришга етадими-йўқми – ҳозирча номаълум”, дейди касаба уюшмаси вакили.

Апрель ойида Ростов вилоят губернатори Василий Голубев хонавайрон бўлган шахталарнинг тугатилишига камида 2 миллиард рубль кетиши мумкинлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG