Линклар

Қозоғистонда террор ҳужумларини режалагани гумонланаётган тўрт одам қўлга олинди


Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида террорчилик ҳужуми уюштиришни режалагани гумонланаётган радикал диний гуруҳнинг тўрт аъзоси қўлга олинган.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси сешанба куни маълум қилди.

Қўмита вакилига кўра, қўлга олинган шахслар қирғиз ва қозоқ ватандошларидир.

Уларнинг уйларидан диний адабиётлар ва портлатгич ясашда фойдаланиладиган материаллар топилган.

Ҳозирда қўлга олинганлар сўроқ қилинмоқда. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов-суриштирув натижалари бўйича кейинроқ батафсил маълумот беришини билдирди.

XS
SM
MD
LG