Линклар

Арманистонда бир оиланинг етти аъзосини ўлдирган россиялик ҳарбий бир умрга қамалди


Арманистоннинг Гумри шаҳрида бир оиладан бўлган етти кишини ўлдирган россиялик ҳарбий Валерий Пермяков умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

Арманистоннинг Туркияга чегарадош Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасида хизмaт қилиб келган оддий аскар Пермяков 2015 йилнинг 12 январь куни база яқинида бир оиланинг олти аъзосини отиб ўлдирганига иқрор бўлган.

Бу ҳужумда оғир ярaлaнгaн олти ойлик чақалоқ 19 янвaрь куни жон берганди.

Гумри шаҳридаги маҳкама 23 август куни Валерий Пермяковни бир умрга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Лекин, Пермяков жазо муддатини қайси мамлакат қамоғида ўташи ҳақида маҳкама ҳеч қандай маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG