Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:41

ИИВ: Байрам кунлари Тошкентга кириш қисман чекланиши мумкин


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат мустақиллиги байрами арафаси ва байрам кунлари транспорт воситаларининг Тошкентга кириши қисман чекланиши мумкинлигини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, байрам арафаси ва байрам кунлари йўл патрул хизмати, ёнғин хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ходимлари шаҳарнинг аҳоли зич жойларида кучайтирилган тартибда ишлайди.

Туман ва вилоятларда ҳам маҳаллаларда ҳам “посбон”лар профилактик тадбирларни олиб боришади.

Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Пойтахт Тошкентда уйма-уй текширувлар ўтказилиб, шаҳарда рўйхатдан ўтмаганлар вилоятларга жўнатилади.

XS
SM
MD
LG