Линклар

logo-print

Халқаро спорт арбитражи Россия жамоасини Рио Паралимпиадасидан четлатди


Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги спорт арбитраж суди Россия терма жамоасининг Рио де-Жанейрода келаси ойда бўладиган Паралимпиада мусобоқаларидан четлатиш қарори юзасидан Россия Паралимпиада қўмитаси арзини қондирмади.

Август ойи ўрталарида Халқаро Паралимпиада қўмитаси Россия аксилдоппинг тизими коррупциялашган, деа бу давлат паралимпиадачиларини Риода бўладиган мусобоқаларга қўймаслик ҳақида қарор чиқарганди.

Россия Спорт вазири Виталий Мутко ўз мамлакати паралимпиадачиларининг аксари доппинг қўллашдан йироқ дея, халқаро қўмита қарори юзасидан Халқаро спорт арбитражига арз қилинишини билдирганди.

Риода Паралимпиада ўйинларига 7 сентябрда старт берилади.

XS
SM
MD
LG