Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:37

Россиялик паралимпиячилар Риодаги ўйинлардан бутунлай четлатилди


Россиялик паралимпиячилар кейинги ойда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпиада ўйинларидан бутунлай четлатилди. Аввалроқ Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) допинг жанжали билан боғлиқ равишда Россиянинг бутун терма жамоасини ўйинларда иштирок этишдан четлатган, Россия эса мазкур қарор устидан арзланган эди.

Спорт бўйича арбитраж суди (САС) 23 август куни ХПҚнинг россиялик барча паралимпиячиларни ўйинлардан четлатиш қарорини кучда қолдирди.

Маркази Швейцарияда бўлган САС эълон қилган билдирувда “САСнинг мазкур масала бўйича масъул кенгаши ХПҚ РПҚни (Россия Паралимпиада қўмитаси) четлатиш чорасини кўришда ҳеч бир қоидани бузмаган ва РПҚни четлатиш қарори қоидаларига мувофиқ равишда амалга оширилган ҳамда юзага келган вазиятга лойиқ жавобдир, деб топди”, дейилади.

Билдирувда Россия шикоятида “ХПҚ қарори учун асос бўлган фактларни рад этувчи ҳеч бир исбот келтирилмаган”, дейилади.

Аввалроқ ХПҚ Халқаро аксилдопинг агентлиги тақдим этган далиллар Россия допингга қарши қоидаларга амалга қилиш мажбуриятини бажармаганини кўрсатишини билдирган эди.

Россия ХПҚ қарори сиёсий мотивларга асосланиб қабул олинганини иддао қилмоқда.

Шу тариқа россиялик қарийб 270 спортчи Рио-де-Жанейродаги мусобақаларда қатнашолмайдиган бўлди.

Паралимпиада ўйинлари 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG