Линклар

Туркманистон президенти спортчилари Риода медаль олмагани учун вазирга ҳайфсан берди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз мамлакати спортчилари Рио –де-Жанейродаги Ёзги Олимпиададан медалсиз қайтгани учун мамлакат спорт вазирини жамоатчилик олдида танқид қилди ва унга жиддий ҳайфсан берди.

– Шунча шароитлар, шунча спорт иншоотлари бўла туриб, сен давлатимиз берган ишончни оқламадинг, - дея танбеҳ берди Бердимуҳаммедов Туркманистон спорт қўмитаси бошлиғи Какабай Сеидовга.

Риодаги Ёзги Олимпиадада туркманистонлик тўққиз спортчи қатнашди ва уларнинг ҳаммаси квалификация босқичидан ўтолмади.

Бундан ташқари Туркманистон ҳали шу пайтгача бирон олимпиадада медал олган эмас.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов Туркманистонда дунё андозалари даражасидаги спорт иншоотлари қурилиши учун миллиардлаб доллар сарфлаган.

Келаси йилда бу давлат Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Жаноб Бердимуҳаммедов Туркманистон спортдаги мавқеини яхшиламаса спорт қўмитаси бошлиғини ишдан бўшатиши ҳақида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG