Линклар

Бугун Украина Мустақилликнинг 25 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан Киевнинг Крешчатик кўчаси ва Мустақиллик майдонида ҳарбий парад ўтказилади.

Украина Олий Кенгаши 1991 йилда “Украина мустақиллигини эълон қилиш акти”ни қабул қилган эди. Мустақиллик байрами эса 1992 йилдан бери нишонланиб келинади.

Мамалкат бўйлаб ўтказиладиган тадбирларда 2013 йил ноябридан 2014 йил февралигача Киевнинг мустақиллик майдонида давом этган ва инқилобга сабаб бўлган намойишлар пайтида ҳалок бўлганлар ҳам хотирланади.

XS
SM
MD
LG