Линклар

АҚШ ОАВларига рус хакерлари киберҳужум қилгани гумонланмоқда


The New York Times биноси.

The New York Times биноси.

Қўшма Штатлар хавфсизлик хизмати мамлакат оммавий ахборот воситалари ва тадқиқот марказлари компьютер тизимларига қилинган ҳужум ортида Россия махсус хизматлари турганини гумон қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Россия разведкасига ишлайдиган хакерлар сўнгги ойда The New York Times ва бошқа нашрлар мухбирларининг электрон почталарини бузган.

CNN бу ҳақда АҚШ ҳукуматидаги ишончли манбасига таяниб хабар тарқатди, бироқ нашрлар бу борада изоҳ беришдан тийилмоқда.

АҚШ махсус хизматалирининг билдиришича, киберҳужумлар турли манбалардан разведка маълумотларини тўплаш мақсадида амалга оширилмоқда. Амалдорлар ва сиёсатчилар билан кенг қамровли мулоқотлар ва ёзишмаларни олиб борган журналистларнинг электрон почталари бу маълумотларни йиғиш учун катта ахборот манбаси бўлиши мумкин.

CNNнинг билдиришича,The New York Times хусусий детективларни ёллаб мазкур воқени тергов қилишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG