Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами ўтадиган майдонларга яқин уйлар текширувдан ўтказилди


Ўзбекистонда Мустақиллик байрамни нишонлаш арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов ЎзАга берган интервьюсида хавфсизликни таъминлаш мақсадида турли рейдлар ўткизилаётганини айтди.Унга кўра, рейдларни ўтказишда маҳалла қўмиталари, маҳаллий ҳокимиятлар ва жамоат ташкилотлари милицияга кўмак кўрсатмоқда.

Вазир ўринбосари хавфсизлик чоралари кучайтирилиши ортидан 8000та қонунбузарлик аниқланиб, бартараф этилганини таъкидлади.

Хабарда айтилишича, байрам тадбирлари ўткизиладиган майдонларга яқин ҳудудларда жойлашган 25 мингта хусусий уй ва мингта кўп қаватли уй текширувдан ўтказилган. 1500 одам ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Вазир ўринбосари Тошкентда ҳар бир автомашина жиддий текширувдан ўтказилаётганини, байрам аарафасида ва байрам кунлари пойтахтга вилоятлардан келаётган машиналарнинг кириши чекланишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG