Линклар

Ўзбекистонда нима ўйнаб оилани боқса бўлади?


Georgia -- Georgian rugby players during training in Tbilisi. Tbilisi, 19Nov2015

Georgia -- Georgian rugby players during training in Tbilisi. Tbilisi, 19Nov2015

Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

19:51 26.8.2016

Ўзбекистон нима ўйнаб оилани боқса бўлади?

Жиззах регби федерацияси 2015 йилнинг ноябрь ойидан бери машғулотларни тўхтатган. Бунинг сабаби молиявий муаммолардир. Айнан молиявий камчиликлар жамоани ҳар томонлама синдирди.

Масалан, машғулотларни “бетондан сал юмшоқ бўлган” майдонда ўтказганмиз. Жамоа ўйинчилари эса махсус формани, ҳимоя воситаларини, ва ҳатто ўйин ёки машғулотлар жараёнида олган жароҳатларнинг давосини ўз ёнидан тўлашга мажбур эди. Регбида албатта жароҳатлар кўпдан-кўп бўлиб туради. Ўйинчиларнинг қўли, оёғи ёки елкаси синган ҳолатларда ҳам улар ўз ёнидан пул тўлашган.

Катта тажрибага эга бўлган ўйинчилар айни пайтда оддий ишчи бўлиб юрмоқда. Регби ўйнаб оилани боқиб бўлмайди, фақат зарарга кетмоқда.

Муҳими эса, жамоамиз 2015 йилнинг сентябрь ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган турнирда биринчи ўрин олиб бош кубокни кўлга киритди. Бироқ, уларга на пул на бошқа мукофат берилди.

Афсус боксга бормаганмиз!

11:18 24.8.2016

5 yildan beri Konservatoryaga xujjat topshiraman.

Boshqa instituga xujjat topshirmaganman.

Sozandaman. Iqtidorsizman deb aytolmayman. Qobilyatim yaxshi. Soxamda qobilyatlilardanaman. Lekn 5 yildan beri ijodiy imtixonlar ballarni puli borlar opqo'yadi. Natijada pul bermagan abiturientlar ballari tushib ketadi. 5 yil umrim shunchaki o'tib ketdi. Nima pulimiz bo'masa soxamizda iqtidorlilardan bo'lsak xam o'qimaymizmi?! Kamiga xar yili byudjed joylarni konkurslarda g'olib bo'lgan lauryatlarga berishadi. Natijada byudjed joylar ochiq oydin band bo'pqoladi. Konkurs g'oliblariga aloxida joy ajratilishi kerak ammo biz ham o'qish niyyatidamiz axir! Umrimiz o'tib ketyapti!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG