Линклар

Туркия Суриянинг Жералбус шаҳрини “Исломий давлат” ишғолидан озод этиш учун қуруқлик амалиётини бошлади.

Туркияга чегарадош шаҳарни озод этиш амалиётига артиллерия, авиация ва қуруқлик кучлари жалб этилди.

Мазкур амалиётлар АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг Туркияга ташрифи билан бир кунга тўғри келмоқда.

Жаноб Байден Туркияда 15 июлда давлат тўнтаришига уриниш бўлганидан буён Анқарага сафар қилаётган Американинг илк олиймақом расмийси бўлади.

XS
SM
MD
LG