Линклар

Ўзбекистонда минимал ойлик АҚШ доллари ҳисобида ўттиз фоизга камайди


Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида минимал ойлик АҚШ долларининг қора бозордаги курси ҳисобида ўттиз фоизга камайди.

Uzmetronom нашри Ўзбекистонда минимал ойлик миқдори ва АҚШ долларининг қора бозордаги курси ўзгаришини ҳисоблаб, шундай хулосага келган.

Ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистонда минимал ойлик 130240 сўмни ташкил этган.

Бу эса ўша пайтда 28 АҚШ долларига тенг бўлган. Ҳозир Ўзбекистонда минимал ойлик АҚШ долларининг қора бозордаги курси ҳисобида 20 доллар атрофидадир.

1 октябрдан минимал ойлик 15 фоизга оширилиб,149775 минг сўмга кўтарилгани тақдирда ҳам у 23 АҚШ долларини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG