Линклар

logo-print

1 сентябрдан генлари ўзгартирилган маҳсулотларни аниқлаш стандарти жорий этилади


"Ўзстандарт" сайтидан олинган скриншот.

"Ўзстандарт" сайтидан олинган скриншот.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан генетик модификацияланган организмли маҳсулотларни аниқлаш соҳасида давлатлараро уч стандарт жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги маълум қилади.

Агентлик маълумотига кўра, жорий этилаётган стандартлар ISO халқаро стандартларига айнан ўхшаш бўлиб, генетик модификацияланган организмларни ва ҳосила маҳсулотларни аниқлаш учун таҳлил усулларини ўз ичига олади.

Ҳозиргача Ўзбекистонда генетик модификацияланган организмли маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича ягона регламент бўлмаган.

XS
SM
MD
LG