Линклар

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳаж сафарига йўл олди


Чоршанба куни ўзбекистонлик 470 нафар зиёратчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкатига қарашли икки учоқда Саудия Арабистонига учиб кетди. Бу жорий мавсумда Ҳажга отланган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳидир.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, шу йил 24 августидан 4 сентябригача ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” чартер рейсларида Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Наманган-Мадина ва Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатилади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинаи Мунавварада “Масжидун-Набавий”дан 150 метр наридаги “Жавҳаратур-Рошид”, Маккаи Мукаррамада эса “Масжидул-Ҳарам”дан 5 километр наридаги “Аброжул-Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилишлари айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG